Иш. Олигоэпоксид ва малеин ангидрид асосидаги елим олиш  

Иш. Олигоэпоксид ва малеин ангидрид асосидаги елим олиш

Предыдущая1234567Следующая

Назарий қисм: Эпоксидли елимлар ҳозирги пайтда энг кўп қўлланиладиган елимлардан ҳисобланади. Бундай елимлар ёрдамида шишаларни, пластикларни, металларни, ёғочларни елимлашда фойдаланиш мумкин. Бу елимларнинг қатламлари, ишқорлар, кислоталар ва эритувчиларнинг таъсирига, ҳамда бўлиб, тебраниш кучлари таъсирига чидамлидир. Металларни елимланганда, металларни кавшарлашга, бирлаштириб қотиришга ҳожат қолмайди. Елимларни тайёрлашда полиамидлар, фенол-формальдегид, полисульфид, кремний органик модификацияланган полимерлар, тоза полиэпоксид олигомерлардан фойдаланилади. Шунингдек, гоҳида 200 % гача тўлдирувчи минерал моддалар ишлатилади. Тўлдирувчи моддалар эпоксидли елимларнинг иссиқликга чидамлилигини оширади. Эпоксидли елимларни ижобий томони шундан иборатки, уларни қўллашда катта босимдаги пресслар ишлатилмайди.

Эпоксидли елимларни, иссиқ ёки совуқ шароитда қотадиган ҳолда тайёрлаш мумкин. Бу елимларни кўзғатиш натижасида, юзадан узилиш мустаҳкамлиги, иссиқ шароитда 350 кг/см2, совуқ шароитда 100 кг/см2 ни ташкил этади.

Елимлаги жараёнини қуруқ, майдаланган кукун ҳолидагисини пуркаш билан, суюқ ёки суюқлантирилган эритмаларини суртиш билан амалга оширилади. Техникада энг кўп қўлланиладиган елимларга: ВК-32-ЭМ, Л-4 эпоксид П (кукун), эпоксид Пр (бурамали) елимлар мисол бўлади. Қотирувчилар сифатида икки асосли кислоталарнинг ангидридлари ва тўлдирувчи сифатида цемент ишлатилади. Бу елимларнинг асосий камчилиги, иссиқ ҳароратга чидамсиз, ҳарорат пасайиши билан мўртлиги ошиб, ёриқчалар ҳосил қилади.

Фенол - формальдегид резолларни елим таркибига қўшилиши , 422-И елимини ҳароратга чидамлилигини 260 0С га, совуққа чидамлилигини эса 55 0С гача ўзгартиради.

Эпоксидли елимларни таркибидаги полисульфидларни, поливинилбутирал, поливинилацетатларнинг киритилиши, ҳамда қуйи молекуляр полиэфирлар ва полиамидларни қўшиш эса уларни эластиклигини ошириб, елимланган чокларни қотишига ёрдам беради.

Ишнинг мақсади: Олигоэпоксид ва малеин ангидриди асосида иссиқ шароитда қотадиган елим олиш ва унинг хоссаларини ўрганиш.

Реактивлар: Эпоксид сони 20-27 бўлган суюқ ҳолдаги эпоксид олигомеридан 25 г (Л-4 ёки ВК-32-ЭМ ), малеин ангидриди -75 г, чинни шпатель, суви ҳаммоми, дюралюминли пластинкалар, ушлагичлар, плиталари қизийдиган пресс, чинни ҳавонча.

Ишнинг бажарилиши: Чинни косачага 25 г эпоксидли олигомер ва 7,5 г малеин ангидрини солиб, аралаштирилади. Кейин чинни косачани термостатга жойлаштириб 70 0С ҳароратда 30 мин давомида ушлаб турилади. Чинни косачани термостатда ушлаб турилганда ҳам аралаштириб турилади, шунда полимернинг бошланғич қовушқоқлиги янада камайтиради. Ҳосил қилинган елим билан синаб кўриладиган метал пластинкаларнинг юзасига елимни шипатель ёки қўл мосламаси билан суртилади. Иложи бўлса суртиладиган елимнинг ҳарорати 60 0С гача бўлиши керак. Металларни елимлаб, 2,0-3,0 кг/см2 босимидаги прессда 200 0С ҳароратда 1 соат давомида қолдирилади. Елим қаватини хоссаси аниқланади. Елимланган дуралюминни 20 0С ҳароратдаги мустаҳкамлик чегараси (силжиш натижасида) 165 кг/см2 дан кам бўлмаслиги ва баравар узилишдаги мустаҳкамлиги 450 кг/см2 бўлиши керак.



Топшириқлар: 1. Олигоэпоксид ва малеин ангидриднинг ўзаро таъсирлашув реакция тенгламасини ёзинг.

2. Ҳосил бўлган елимларнинг турли эритувчиларда эрувчанлигини аниқланг.

Назорат саволлари: 1. Олигоэпоксид ва малеин ангидридидан тайёрланадиган елимларнинг ижобий ва салбий томонларини изоҳланг?

2. Олигоэпоксид ва малеин ангидридидан тайёрланган елимларга эластиклик хоссасини берувчи кимёвий моддаларга мисоллар келтиринг?

3. Олигоэпоксид ва малеин ангидридидан тайёрланган елимларга қотирувчи сифатида қайси кимёвий моддалар қўлланилади?

4. Олигоэпоксид ва малеин ангидридидан тайёрланган елимларга, тўлдирувчи сифатида қайси моддалар ишлатилади.

5. Техникада энг кўп қўлланиладиган олигоэпоксид ва малеин ангидридидан тайёрланган елимларга мисоллар келтириб, уларни ижобий ва салбий томонларини тавсифлаб изоҳланг?

Адабиётлар рўйхати:

1. Тропцева А.М., Белогородская К.В., Бондаренко В.М. Лабораторный практикум по химии и технологии высокомолекулярнқх соединений. Под ред. Проф. А.Ф. Николаева.-Л.: Химия. -1972.-416 с.

2. Кухарский М., Линдеман Я., Мальчевский Я., Рабек Т. Лабараторные работы по химии и технологии полимерных материалов.-М.: Химия.-1965.

3. Рабек Я. Экспериментальные методы в химии полимеров: в 2-х частях. Пер.с англ.-М.: Мир.1963.-384 с.-ч. 1.

4. Григорьев А.П., Федотова Лабораторный практикум по технологии пластических масс. –Ч 1. Полимеризационные пластические массы.-М.: Высшая школа.-1977 -248 с. –Ч II. Поликонденсационные и химически модифицированные пластические массы. –М.: Высшая школа. -1977. -264 с.

5. Мусаев У.Н., Бобоев Т.М., Курбонов Ш.А., Хакимжонов Б.Ш.,

Мухамедиев М.Г. Полимерлар кимёсидан практикум. -Т.:

Университет.-2001.-328 б.

Мундарижа

1 – иш. Фенол ва формальдегидни кислотали муҳитда поликонденсациялаб

новолак турдаги фенол формальдегид олигомерлар олиш.............. 5

2 - иш. Фенол ва формальдегидни ишқорий муҳитда поликонденсациялаб

новолак турдаги фенол - формальдегид олигомерлар олиш............... 8

3 - иш. Карбамид ва формальдегидни поликонденсациялаб карбамид-

формальдегид олигомерларни олиш.................................................... 12

4 – иш. Карбамид билан формальдегидни иссиқ усулда поликонденсациялаш………………………………...........................................16

5 – иш. Карбамид билан формальдегидни совуқ усулда поликонденсациялаш…………………….......................................................... 20

6-иш. Карбамид – формальдегид полимер асосида елим тайёрлаш…………22

7-иш. Карбамид - формальдегид олигомерни бутил спирт билан модификациялаш…………..…………………………………………………….25

8-иш. Малеин ва формальдегиддан олигомер олиш…….………………….. 29

9-иш. Бутил спирт билан модификацияланган меламин билан

формальдегиднинг поликонденсатлаш маҳсулотини олиш..................31

10-иш. Анилин – формальдегид полимерларни олиш………………………..33

11-иш. Фенол – анилин – формальдегид аралаш олигомерлар ва

улар асосидаги буюмларни олиш……………………………………..38

12-иш. Олигоэпоксид ва малеин ангидрид асосида елим олиш……………..40

Адабиётлар рўйхати.............................................................................................44



8766386444216512.html
8766426976275009.html

8766386444216512.html
8766426976275009.html
    PR.RU™